Россия Федерация Президенти Владимир Путин бундан буён қўл бериб саломлашмайди. Бу ҳақда бугун, 1 апрель куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Ҳозир ҳамма масофа сақламоқда", дейди Песков.
Кремль вакилининг сўзларига кўра, Президент шу кунларда ҳамма ишда масофа сақлашни афзал кўрмоқда. Бу унинг хавфсизлиги учун жуда муҳим.
"Президентнинг масофадан туриб қандай ишлашини ҳамма кўряпти ва энди ушбу формат иложи борича кенгроқ қўлланилади", дейди матбуот котиби.
Шунингдек, Дмитрий Песков Россия раҳбарини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарса қилинаётганини айтган. Путин ниқоб тақаётганлиги ҳақида сўралганда, Песков Президент иштирок этадиган оммавий тадбирларнинг иштирокчилари махсус синовлардан ўтаётганини маълум қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан касалланганлар 2 777 нафарга етган. Улардан 24 нафари вафот этган, 190 нафари эса соғайган.
Нуруллоҳ Шарипов
Тасодифий хабарлар
Бир йилда 2100 киши йўлларда вафот этди. Лекин, бу кам
Макгрегор дунёга кимлигини кўрсатиб қўймоқчи
Муҳаммад Салоҳ коронавирусга чалинди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди
Қизиқчи Валижон Шамшиев раҳбарлик лавозимига тайинланди