«Антирадар» учун жарима қўлланиладими? Шундай савол билан «Mahalla» газетаси мухбири Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот котиби Қаҳрамон Худойбергановга мурожаат қилди.
— Тўғри, дунёнинг кўплаб мамлакатларида радар-детекторлардан фойдаланиш қатъиян ман этилган. Европанинг аксар ҳудудида ҳайдовчи машинада бундай мосламани сақлагани учун жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин. Аммо Ҳамдўстлик давлатлари, жумладан, мамлакатимизда қабул қилинган қоидаларга кўра бу мосламалардан фойдаланиш тақиқланмаган. Бу борада, асосан, радар-детекторларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига баъзи ижобий таъсирлари инобатга олинган. Зеро, бизнинг асосий мақсадимиз қоидабузарликни аниқлашгина эмас, балки йўлларимизда бахтсиз ҳодисаларни имкон даражасида камайтириш ҳисобланади.
Ходимларимиз томонидан тезликни аниқловчи радарлар, асосан, йўлнинг аҳоли пунктларидан ўтган қисмлари, хавфли бурилишлар ва бошқа шу каби ҳудудларга ўрнатилади. «Антирадар» тезликни белгиланганидан ошириб ҳаракатланаётган машина ҳайдовчисини олдинда хавфли ҳудуд борлигидан огоҳлантиради. Натижада кўплаб бахтсизликларнинг олди олинади. Агар шунда ҳам ҳайдовчи тезликни пасайтирмаса, тегишли равишда жаримага тортилади. Шу ўринда бугунги кунда жарималар миқдори ошиб бораётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳайдовчилар тезликни ошириб, ўзлари ва атрофдагилар ҳаётини хавфга қўйгандан кўра, қоидага амал қилишгани маъқул, — дейди Қ.Худойбердиев
Тасодифий хабарлар
Британия разведкаси "Вагнер" нинг янги ҳомийси ким бўлишини айтди
Ҳафтанинг илк кунида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бухоро ҳокими Карим Камолов дафн этилди. Мирзиёев марҳумнинг қабрини зиёрат қилди (ФОТО)
Наманганда моллар ёш бола ва онасини сузиб, тепкилаб ташлагани айтилган видеога расмий муносабат берилди
Карантин вақтида мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатиладими?