Қашқадарёда ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай, машинани уларнинг устига ҳайдаган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат 16:10 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудида қоидабузарлиги учун тўхтатилган 1998 й.т. Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси Ҳ.А. ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан, атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетишга уринган.
Мазкур ҳолат тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳайдовчи Ҳ.А.га нисбатан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Тасодифий хабарлар
“Мобил алоқа ҳақи ҳам камида 35 минг сўм”. Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи паст даражада оширилганини айтди
Burger King тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадош ҳудудида ҳарбий машғулотлар бошланди
Наманганлик журналист Президент Администрациясида масъул лавозимга тайинланди
Туркиядан Ўзбекистонга келган 37 кишида коронавирус аниқланди