Келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлганларга, иккиламчи бозордан ҳам уй-жой олишларига имконият яратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев соҳага бағишланган видеоселектор давомида таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда маълум қилинишича, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, янги қурилган уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини битта жойда кўрсатиш марказлари ташкил этилади.
«Одамларимиз қайси ҳудудда ёки қайси қурувчида мақсадли ипотека шартларига тўғри келадиган хонадон бор деб, ўйланиб юрмаслиги керак. Шу боис, бир ой муддатда Ортиқхўжаев пойтахтнинг камида 5 та, вилоят ҳокимлари эса 2 тадан ҳудудда барча хизматларни жамлаган марказлар ташкил қилсин», — дея топшириқ берди Шавкат Мирзиёев.
Тасодифий хабарлар
ХТВ “Онлайн-мактаб” лойиҳасида дарс бераётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраяпти
Ўзбекистонда массаж салонлари, дискотекалар, болалар ўйин заллари фаолияти тўхтатилди
Сенат қатор қоидабузарликлар учун жаримани камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Афғонистонда 7 ёшли қиз 45 ёшли кишига эрга берилди
Инсоният йўқолиб кетиши мумкин – Илон Маск