Ўзбекистонда 27 июль куни ҳаво сезиларли салқинлашади.
“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, иссиқ бир оз пасайишига қарамай, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари 38-40 даража атрофида, республика жанубида 41-43 даражашгача бўлган нисбатан юқори ҳаво ҳарорати сақланиб туради.
27 июль, якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, ҳарорат 34-37 даражагача, жанубда 38-39 даражагача пасаяди.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундуз кунлари 25—26 июлда 38-40 даража, 27 июлда 35-37 даража, кечалари эса асосан 22-25 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
Урушга қарши чиққан журналист 8,5 йиллик қамоққа ҳукм қилинди
Ички ишлар ходими ИИБ биносида ўзини отиб қўйди
Президент хиёнатда айблаган Акром Раҳмонқулов 7,6 йилга қамалди
Тезкор! Коронавирус тарқалган ёки ундан холи туманлар ажратилди (рўйхат)
“Эртуғрул” сериалига қарши фатво берилди