Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва «мобиль бошқарув аппарати»ни яратиш мақсадида 2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:
давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;
такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;
раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;
вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;
бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;
«Очиқ идора» лойиҳасини амалга ошириш;
давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;
вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;
тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш
орқали аҳолига «Ягона дарча» тизими асосида хизмат кўрсатиш;
кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;
ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан «жамоавий таъсир»ни амалга ошириш;
вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;
давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;
тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;
халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;
маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;
ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилашдан иборат бўлади.
Тасодифий хабарлар
Аҳоли ваъдасини бажармаган ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар бўйлаб судради (ВИДЕО)
5 минг сўмлик ва 10 минг сўмлик янги купюраларнинг дизайни эълон қилинди (ФОТО)
Ғазода ҳар куни 400 бола ҳалок бўлади ёки яраланади – UNICEF
Саудия Арабистони 1 ноябрдан бошлаб хориж фуқароларининг Умра зиёратига рухсат берди
Наманганлик икки нафар ўқувчи: бири 100 минг долларлик грант соҳиби, иккинчиси бирданига 7 та олийгоҳ талабаси бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди