Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январ кундаги ПҚ-92 сонли қарори юзасидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йил 26 март куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор рахбари Ғ.А.Ғаниевнинг ташаббуси билан Наманган шаҳар 3-сектор худудида жойлашган Наманган Педагогика коллежи тадбирлар залида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси фудболчилари Э.Шомуродов, О.Шукуров, О.Хамрабеков, Д.Хамдамов ва спорт шархловчиси Д.Файзиевлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда 3-сектор худудида яшовчи уюшмаган ёшлар хамда махаллаларга бириктирилган Ёшлар етакчилари қатнашдилар. Учрашув аввалида Наманган Давлат университетининг “Даймн” жамоаси ўзининг кўнгил очар дастури билан барчани хушнуд этди. Учрашув давомида Миллий тема жамоамиз азоларига ёшлар томонидан ўзларини кизиктирган саволлари билан мурожаат этишди. Шунингдек терма жамоамиз аъзолари “Navruz CUP» мусобақаси айнан спорт севар Наманган шахрида бўлаётганлиги бежиз эмаслиги, ушбу мусобақа орқали ёшлар ўзларига Юрт равнақи учун хар қандай машаққатни енгиши учун керакли мотивация ролини ўйнашлиги, шу билан бирга бугунги куннинг ёшлари хар сохада пешқадамлигини таъкидлаб ўтишди. Тадбирда иштирок этган ёшлар ўзларида катта тасуротлар уйғотди. Тадбир сўнгида Миллий терма жамоамиз азолари хам сектор рахбарига бундай кутилмаган тадбир учун ўз миннатдорчилигини билдирди.




Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев: "Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарур"
Россияда ўзбекистонлик эркакни тупроқ босиб қолиш натижасида вафот этди
Олимлар яқин 10 йилда рекорд даражадаги жазирама ҳақида огоҳлантиришди
Март ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
“Халақит бераётганди!”: 26 ёшли она 11 ойлик қизалоғини ваҳшийларча ўлдирди