Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ходимлари республика жанубида тартибсизликларда иштирок этганлиги тахмин қилинган шахсни қўлга олди.
Қайд этилишича, «Жибек йўли» (Туркистон вилояти) назорат-ўтказиш пунктида 1993 йилда туғилган фуқаро «Е» Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган вақтида ушланган.
Қўлга олинган шахснинг мобиль телефонида Чимкентдаги тартибсизликлар содир бўлган жойдан олинган видеолар топилган. Унинг баданида (орқа курак қисмида) ўқ жароҳати изи бор. Тахминга кўра, бу жароҳат резина ўқники.
Қўлга олинган шахс Сариоғаш тумани ИИБ ходимларига топширилган.
Тасодифий хабарлар
Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
Коронавирус Марказий осиёлик мигрантларни Россияга «қамаб қўйди»
Энди банклар карта ҳисоби нолга тушгунча пул ечиб олмайди
Алкоголь маҳсулотларини тез-тез истеъмол қилиш коронавирусдан сақлайдими? ССВ муносабат билдирди
Шеробод ҳокими ночор оилалар ҳисобидан шоҳона автомобиль сотиб оляпти