Ижтимоий тармоқда Malibu русумли автомобиль қатнов йўлида турли хавфли “манёвр”лар билан бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.
Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу видео ўрганилган ва ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарликлари юзасидан тегишли тартибда баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
“Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Йўл - ўйин майдони эмаслигини унутманг”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Тўйларни 30 кишилик тартибда ўтказиш доимий сақлаб қолиниши мумкин
Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди
Қашқадарёда ЙПХ ходимига «формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳайдовчи 7 суткага қамалди (+ВИДЕО)
Германияда Алишер Усмоновга қарши иккинчи тергов ҳам тўхтатилди
AҚШ сайёҳларни коинотга юбориш учун дунёдаги биринчи лицензияни берди