Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган Беҳзод Мусаев соҳадаги муаммолар кўплигидан ўзи ҳам ухламай, бошқаларни ҳам ухлатмай ишлаяпти. Буни вазирлик Матбуот хизмати эълон қилган расмий хабардан билиш мумкин.
Расмий хабарда айтилишича, Ўзбекистон ёш болалар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатиляпти ва ушбу хасталикларнинг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келяпти. Натижада пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар сезиларли ортган. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, жорий йилнинг 13 ноябрь куни тунда пойтахт шифохоналаридаги вазият ўрганилган.
Шундан сўнг кеча, 14 ноябрь тонгги соат 04:30 да Тошкент шаҳрида болалар ўртасида ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигида шошилинч йиғилиш ўтказилган.
Натижада ўша куннинг ўзида ўрганиш хулосалари таҳлил қилиниб, пойтахтдаги шифо масканларида 600 дан зиёд қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилган ҳамда она ва болаларга даволанишлари учун етарли шароитлар яратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Абдуҳаким Хожибоев ССВ раҳбари лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига асли мутахассислиги иқтисодчи бўлган ва муқаддам Давлат солиқ қўмитасига бош бўлган Беҳзод Мусаев тайинланди.
Абдуҳаким Хожибоев эса орадан кўп ўтмай Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Сирдарёда ўз болаларини дарёга ташламоқчи бўлган аёл воқеасига изоҳ берилди
Президентнинг янги қарори эълон қилинди
Brabus дунёдаги энг тезюрар кроссоверни тақдим этди
Бош прокуратура тасдиқлади: овоз Шуҳрат Ғаниевники
Ўзбекистонда ўқитувчилар учун алоҳида ойлик йўл чипталари чиқарилади