Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштириш тартибини янада соддалаштириш ҳамиша долзарб масала бўлиб келган. Эндиликда бу жараёнлар анча енгиллаштирилиб, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш ва қатор афзалликлар берилиши кутилмоқда.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимларисиз расийлаштириш мумкин бўлиши ҳақида маълумот тарқалди. Ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Zamon.uz мухбири ЙҲХ бош бошқармаси билан боғланди.
Анвар Абдуллажонов ИИВ ЙҲХББ бўлинма бошлиғи–Тан жароҳат билан боғлиқ бўлмаган йўл транспорт ҳодисаларини расмийлаштириш бўйича қонун лойиҳасига кўра йўл транспорт ҳодисаси содир этилганган иштирокчилар томонидан ҳодиса жойида билдиришнома расмийлаштирилади ва тўғридан-тўғри суғирталовчига тақдим этилади. Суғирталовчи берилган билдиришномани қабул қилгандан кейин 15 кун ичида ишни кўриб чиқади ва суғурта қилдирувчига нисбатан тўланиши лозим бўлган суғурта товони тўлаш ёки рад этиш тўғрисидап қарор қабул қилинади.
Амалдаги тартиб бўйича йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳодиса жойига ЙҲХ ходими чиқиб ҳужжатларни рассмийлаштиради ва мазкур ҳужжатлар тўплами бўйича терговга қадар текширув ҳамда суд жараёнлари олиб борилиб тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда суғурталовчига тақдим этилади. Суғурталовчи томонидан ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиб, суғурта қилдирувчига тўланиши лозим бўлган суғурта товонини тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қиланади. Бу жараён 30 кундан 50 кунгача муддат талаб этилади.
Жорий этиладиган қонун лойиҳаси бўйича эса ушбу жараён уч кундан ўн беш кунга қисқартирилди. Ушу механизим қайси ҳолларда қўлланилмайди?
– Йўл транспорт ҳодисаси иккитадан ортиқ транспорт воситаси иштирокида содир бўлганда, ушбу йўл транспорт ҳодисаси тан жароҳат олган шахс бўлганда, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳолатларида ҳамда ҳайдовчи транспорт воситасини тегишли ҳужжатларниз бошқарган ҳолатларга қўлланилмайди.
Ушбу лойиҳани ишлаб чиқишдан кўзланган мақсад…
– Фуқароларни ортиқча сарсонгарчиликларига чек қўйиш, ва терговга қадар текширув ҳамда суд жараёнларига кетадиган ортиқча муддатни қисқартирган ҳолатда тўғридан-тўғри суғуртага мурожаат этиш ва суғурта товонини ундириш назарда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Senator va deputatlardan to‘y-ma’rakalarni tartibga solishga navbatdagi urinish
Саратовда даҳшатли қотиллик юз берди
Наманганда 24 ёшли йигит 10 ёшли болани калтаклади
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат
Дубайлик магнат Наманганда аэропорт қуради