Ўзбекистонда 5 минг 952 та таъмирталаб, 914 та яроқсиз кўприк бор. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда “Ўзйўлинспекция” Матбуот хизмати раҳбари Комил Шамсиддинов маълум қилди.
“Автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотларнинг ҳолати қайта хатлов ўтказиш натижаларига кўра, Республика бўйича жами 14534 та кўприк ва йўл ўтказгичлар мавжуд бўлиб, шундан 7668 таси қониқарли, 5952 таси таъмирталаб ва 914 таси яроқсиз ҳолатда эканлиги аниқланди”, дейди Комил Шамсиддинов.
Таъкидланишича, ҳозирда таъмирталаб ва яроқсиз холдаги иншоотларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича қисқа муддатли манзилли рўйхатга таклифлар киритилган.
Шунингдек, йўл қурилиш объектларида ва йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришда қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99 ва 147-модаллари асосида тегишли чоралар қўлланган. Хусусан, 184 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган ва бугунги кунда судлар томонидан 157 таси бўйича 192 млн 18 минг сўм ундирилган.
Тасодифий хабарлар
Карантин вақти контрактни тўламаганлар ўқишдан четлатилмайди - вазирлик
“Реал Мадрид” Мбаппени тарихдаги энг катта нархга сотиб олди – ОАВ
Дунё давлатларининг киберхавфсизлик рейтинги
Ўзбекистон аҳолиси жуда кучли иссиқдан огоҳлантирилди
Саудияда АҚШ фуқароси қатл қилинди