Оқ уйнинг АҚШ президенти Жозеф Байден Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари валиаҳд шаҳзодалари ўртасида телефон орқали мулоқот ўтказишга уринишлари бесамар кетди.
“Wall Street Journal” нашрининг Оқ уйдаги юқори мартабали манбаларидан маълум қилинишича, Президент Байден Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодалари Муҳаммад бин Салмон ва Абу-Даби валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан нефть бозоридаги вазиятни муҳокама қилишни режалаштирган.
Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири Украинани халқаро майдонда қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам бўлган.
Президент маъмуриятининг саъй-ҳаракатларига қарамай, телефон орқали мулоқот ташкил этишнинг имкони бўлмади.
“Wall Street Journal” ҳисоботига кўра, Байден ва валиаҳд шаҳзодалар ўртасидаги муносабатлар яхши даражада эмас. Саудия шаҳзодаси Вашингтоннинг Ямандаги урушга нисбатан тутган позициясидан норози, бу ерда у Қўшма Штатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашига кафолат бера олмайди. У, шунингдек, Қўшма Штатларни Эронга босимни кучайтиришга, шунингдек, саудиялик мухолифатчи журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича терговдан воз кечишга чақиради.
Бошқа томондан, ҳар икки шаҳзода Байден билан гаплашишдан бош тортгач, Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилгани хабар қилинган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентликларнинг сувдан қарзи 124 миллиардга етди
Юртимизда яна бир тақиқ жорий этилиши кутилмоқда
28-ўлим: 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди
Россиядан мигрантлар жўнатаётган пул қанчага камайиши айтилди
Тошкент–Наманган автомобиль йўлида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади