Андижон вилоятининг туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи ер ажратиш эвазига 3 минг доллар пора олди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Кадастр бўлими бошлиғи 1959 йилда туғилган фуқарога уй-жой қуриши учун 8 сотих ва деҳқон хўжалиги ташкил қилиши учун 17 сотих ер ажратиб бериш эвазига муқаддам 3 минг АҚШ доллари олган.
Шунингдек, у фуқарога 8 сотих ер ажратилганлиги ҳақида сохта ҳужжат расмийлаштириб берган.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида ўтказилган хатлов жараёнида ушбу ер майдони ноқонуний ажратилганлиги аниқланиб, фуқарога нисбатан 82 млн сўм жарима қўлланилган.
Кадастр мансабдори эса 3 минг АҚШ долларини учинчи шахс орқали қайтариб берган вақтида фош этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Йўловчи ташиш учун “Дамас” автомобилларидан воз кечилади
Москвада коронавирусга чалинганлар даволанаётган 7 та касалхонага бомба қўйилгани айтилмоқда
Трамп хитойлик талабаларни АҚШдан қувмоқчи
Россиянинг Волгоград областидаги колонияда маҳбуслар нозирларни гаровга олди
82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди