Туркманистон давлат телевидениеси собиқ ички ишлар вазири Искандар Муликовнинг катта миқдорда пора олганига иқрор бўлгани ва тавба қилгани ҳақидаги видеони намойиш этди. Бу ҳақда "xabar.uz" ёзмоқда.
«Мен, Искандар Муликов, 2009 йилдан 2019 йилгача ички ишлар вазири лавозимида ишлаган ҳолда, жиноятчиликка қарши кураш учун жавобгар бўлганимга қарамай, очкўзлигим сабабли ўз вазифамни суиистеъмол қилдим, пора олдим ва уй-жой қилдим. Муҳтарам бош қўмондонимиз иш ва яшаш учун барча шароитларни яратганига қарамай, мен ҳалол йўлни танламадим ва жуда катта миқдорда пора олдим», дея иқрор бўлди Муликов.
Бундан ташқари, давлат телевидениеси собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олингани ва мусодара қилинган миллионлаб доллар ва бошқа бойликларни намойиш этди.
Тасодифий хабарлар
Келин тўйдан бир неча соат ўтгач кучли йиғи сабаб оламдан ўтди
Шавкат Мирзиёев Марказий банкка кредитлаш шартларини соддалаштириш бўйича топшириқ берди
Журналист Хуршид Далиев ўзига нисбатан таҳдид бўлганини айтмоқда
ДХХ йирик миқдордаги психотроп дориларни пуллаш билан шуғулланганларни ушлади
“Сити” Ҳусанов билан янги шартнома имзоламоқчи