82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди

82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи "ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди. У 82 та товарга татбиқ этилади, улар жумласида:

•    кастор ёғи ва унинг фракциялари;
•    асбест;
•    натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда;
•    карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ;
•    ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар;
•    керамик маҳсулотлар, эмал ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар;
•    тўқимачилик бўёғи;
•    сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари;
•    мойлаш материаллари ҳамда тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар;
•    сунъий мум;
•    тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар;
•    ферментлар, ферментли препаратлар;
•    тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар;
•    сунъий мўйна;
•    елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материалла;
•    фильтр қоғоз ва картон;
•    аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар;
•    зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
•    комплекс синтетик ва сунъий иплардан тўқилган газламалар;
•    кимёвий иплардан ва бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар.

Аввалроқ, айрим цитрус мевалари ва тўқимачилик маҳсулотлари импорти божхона божидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

×