Бугун, 6 октябрь куни соат 6:20ларда Қамчиқ довонининг 199-километрида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, «Спарк» ортидан келаётган «Жентра», «Кобальт» ва «Жентра» русумли автоуловлар ҳам йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
«Қамчиқ» МҚЁҚБ қутқарувчилари, тез тиббий ёрдам, йўл-патруль хизмати, «Қамчиқавтойўл» ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар жароҳат олган фуқароларни автомашиналар ичидан чиқариб олишган.
«Спарк» автомобили салонида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлиб, йўловчи тан жароҳати олган, шунингдек, «Кобальт» автоулови ҳайдовчиси ўнг қўл синиши билан Ангрен шаҳар марказий шифохонасига юборилган. Қолган автоуловдаги йўловчи ва ҳайдовчилар енгил тан жароҳати олгани сабабли уларга шу жойнинг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Автомобиль ҳайдовчилари ноқулай об-ҳаво шароитини (тунда Қамчиқ довонида қор ёғган) инобатга олмай, тезликни ошириб ҳайдаши оқибатида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Тасодифий хабарлар
Президент Шавкат Мирзиёев: Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман
Тошкентда ОИВга чалинган бўлса-да, мижозларга интим хизмат кўрсатаётган “трансвестит” шахслар аниқланди
1 сентябрдан барча давлат боғчаларига тўлов нархи қимматлашади
Мирзиёев Ўзбекистонда кутилаётган янги хавф ҳақида гапирди
Мураббий 93-дақиқада урилган голни нишонлаш вақтида вафот этди