Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш, яъни ёшлар учун никоҳ ёшини ўзгартириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ижтимоиф тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
“Бугунги фракциямиз мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси доирасида ушбу масала кўриб чиқилиб, маъқулланди. Энди лойиҳа навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилади.
“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг 1-моддасига кўра 18 ёшга тўлмаган ҳар қандай инсон бола ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга 1992 йил 9 декабрда қўшилган. Бироқ Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида ўн саккиз ёшга етмаган шахсни никоҳ тузишга (турмушга чиқишига) рухсат берилиши ҳақидаги норманинг мавжудлиги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ эмас эди.
Юқоридагиларга асосан, Оила кодексининг 15-моддаси биринчи қисми билан никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда. Амалда эса 17 ёш.
Маълумотларга кўра, ФҲДЁ органлари томонидан 17 ёшда никоҳи қайд этилган хотин-қизлар сони 2016 йилда 4233 тани, 2017 йилда 4853 тани ва 2018 йилда 5123 тани ташкил этган.
Қонуннинг қабул қилиниши хотин-қизларни эрта никоҳини ва эрта туғруғини олдини олишга хизмат қилади.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатларда никоҳ ёшини белгиланганлиги ҳолати ҳам ўрганилган. Жумладан, Россия, Арманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Украина, Молдова, Франция, Германия ва Филиппин Республикасида никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган.
Узоқ вақтдан бери кўп муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган никоҳ ёши масаласида ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам мантиқли қарорга келинаётгани кўпчилигимиз учун рози бўлишга арзирли ҳол”, дейди депутат.
Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
Yevropaning eng yirik masjidini o‘zbek me’morlari barpo etgani ma’lum bo‘ldi
Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш бўйича штаблар тузилади
Чустлик ота фарзанди учун 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади
Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик йўллади
Навоийдаги «самосуд» тафсилотлари маълум бўлди: ишчини фермер шу кўйга солгани айтилмоқда