NAMANGANLIKLAR.UZ журналисти фуқаролар хужумига учради

NAMANGANLIKLAR.UZ журналисти фуқаролар хужумига учради

NAMANGANLIKLAR.UZ ЖУРНАЛИСТИ ФУҚАРОЛАР ҲУЖУМИГА УЧРАДИ❗️

Биласиз, ҳозирги журналистикада аҳолига хабар ёки воқеликни етказишда тезкорлик ва холислик муҳим аҳамиятга эга…

Бугун, яъни 15 июнь, соат 10:00 га яқин @Namgroupbot ботига Наманган туманида жуда аянчли автоавария содир этилгани тасвирланган видео келиб тушди. Жўнатувчининг изоҳ беришича, айни воқеада бир нафар вояга етмаган болача бўлганлиги, автомобиль дарахтга бориб урилганлиги айтилган.

Мазкур видео ижтимоий тармоққа жойлангач, автоҳалокат натижасида жарбланган ёш боланинг аҳволига зудлик билан ойдинлик киритиш учун Namanganliklar.uz ижодий гуруҳи йўлга отланди. Улар ИИБ ЙҲХБ туман бўлимига киришган, воқеа содир этилган манзилни сўраб, режаларини баён этишган. Мудҳиш ҳолат рўй берган ҳудуд аниқланганидан кейин журналистлар дастлабки маълумотларни олиш мақсадида воқеа жойига жўнашди
Бироқ кутилмаганда - ҳали тасвирга кўп муҳрлаб ҳам улгурмаган мухбирларга ўша ердаги фуқаролар жиддий қаршилик кўрсатишиб, уларга тегишли бўлган шахсий телефонларини олиб қўйишган. Журналистларга турли гап-сўзлар билан таҳдид қилишган, вазиятга гувоҳ бўлган ИИБ ходимлари эса четдан бепарво кузатиб ўтиришди.

Хўш, бугунги кун талаби - тезкорлик ва холислик, аниқлик экан, шунга интилаётган журналистга нега тўсиқ қўйилмоқда?!
Кўз ўнгида аҳоли томонидан тазйиққа учраётган блогер ва журналистни кўра била туриб, наҳот ИИБ ходимлари жим қараб туриши мумкин? Ахир ҳарбий формалиларнинг вазифаси осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш, оддий инсонлар ва ҳатто хизмат юзасидан вужудга келаётган ҳар қандай тортишув ва келишмовчиликларни олдини ўз вақтида олиши зарур эмасми?!

Батафсил видеони («ФУРСАТ» информацион дастурининг 7-сонида) бугун томоша қилинг!
???
https://www.youtube.com/watch?v=gYGGpQ6a6Vw&t=11s

×