Бугун, 7 март куни Наманган шаҳридаги Чорсу деҳқон бозори ҳудудида жойлашган ошхоналардан бирида ёнғин юз берди. Аланга ертўладан бошланган. Бу ҳақда вилоят ФВБ маълум қилди.
Ёғин ҳақида хабар берилгач, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Сўнг ёнғин катталиги сабаб қўшимча ёнғин-қутқарув қисмларидан автомашиналар жалб этилган.
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
“Ёнғин сабаби, зарари аниқланади ва қўшимча маълумот тақдим этилади”, - дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ярим миллионга яқин ҳожи Саудия Арабистонидан қайтди
Қурбон ҳайити куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади
Бу ҳаммамизга келган синов — Президент онкологияда даволанаётган болалардан хабар олди
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Андижонда ҳарбий қисмни кузатаётган шубҳали шахс қўлга олинди