“ЎзЛиДеп” фракциясидан президентликка номзоди тасдиқланган Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 15 сентябрдаги қарори билан Президентликка номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ишончли вакиллари рўйхатга олинди.
Мазкур қарор билан Наманган вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Ҳошимхонович Нажмиддинов Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили сифатида тасдиқланди.
Маълумот ўрнида, 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади.
Тасодифий хабарлар
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистон жанубидаги тоғли ҳудудларда қор ёғиши кузатилди
Тошкентда ўқитувчи аёлни ҳақорат қилиб, тазйиқ ўтказиб, ишдан бўшатган раҳбар жазоланди
2024 йил 1 январдан "счётчикларсиз" ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади
Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати жадал кўтарилади