Namanganliklar.uz телеграм каналида 20 апрель соат 11:06 да "Наманган шаҳрининг «Чорсу» даҳасида Ички ишлар, Миллий гвардия билан фуқаролар ўртасида тортишув бўлганми?" сарлавхаси остида видео жойланди.
Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар, Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бизга маълум қилишича:
Жорий йилнинг 20 апрель куни тахминан соат 10:00ларда Наманган шаҳар “Чорсу” меҳмонхонаси атрофида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари шу ҳудудда турган Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган, йигит фуқаролар билан тўпланиб турмаслик, карантин қоидаларига риоя этилиши бўйича билдирилган қонуний талабга бўйсунмаганлиги сабабли, ИИБ ҳамда Миллий Гвардия ходимлари томонидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ биносига олиб келинган. Унинг ҳаракатларида Ўз.Рес. МЖТК 183,194-моддаларида кўрсатилган хуқуқбузарлик аломатлари борлиги, бироқ суриштирув давомида, у вояга етмаганлиги аниқланганлиги боис йигитнинг ота-онасига нисбатан Ўз.Рес. МЖТКнинг 47-моддасига асосан хужжатлар расмийлаштирилди.
Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 18 апрель санасидан бошлаб юртимизда карантин қоидалари кучайтирилди. Ушбу қоидаларни менсимаганларга эса қатъий чора кўрилиши белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Отабек Умаров ва Улуғбек Максумов Тиматининг «Rolls Royce» Giveaway’га ҳомий бўлди
Телефонимда психиатр пайдо бўлди
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавируc аниқланган
Эрон иккита сунъий йўлдошини учиришга тайёрланмоқда
Дам олиш кунлари ёмғир ёғади