Наманганда муқаддам қотилликка қўл урган 64 яшар қайнота ўзаро можаро сабаб 31 ёшли келинини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Воқеа 2021 йил 7 сентябрь куни Учқўрғон туманида содир бўлди. Шу туманда яшовчи, 1957 йилда туғилган Ғофир Неъматуллаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда келини, 1990 йилда туғилган Наргиза Баҳромова билан оилавий келишмовчиликлар сабаб тортишиб қолади. Ўзаро можаро ортидан қайнота уйида бўлган пичоқ билан келиннинг юраги ва қорнига бир неча маротаба зарба бериб, қасддан ўлдиради.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Неъматуллаев қўлга олинган. У муқаддам Жиноят кодексининг 97-моддаси, 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан судланган бўлган.
Марҳум Наргиза Баҳромова оиланинг катта келини эди. Ундан икки фарзанд—5 яшар қиз ва 2 яшар ўғил қолди.
Учқўрғонда ушбу ҳодиса муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда иштирок этган Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Одил Отахўжаев ва вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Эшқувватов юз берган жиноят ҳамда бунга сабаб бўлган омилларни батафсил таҳлил қилди. Муҳокаманинг ўзи билан чекланиб қолмай, йиғилишга келган мазкур ҳудудда яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди.
Тасодифий хабарлар
Велосипедда сайр қилиш учун баҳона топилади: бизни алдамоқчи бўлиб, ўзингизни алдамоқдасиз
Диққат! Ўзбекистонда карантин 10 майгача узайтирилди
Ўзбекистонда эртанги кузатилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Путин Сталин изидан бормоқда – BILD
Сенат янги қарор тасдиқлади: Янги Наманган тумани ташкил этилди