Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари ўтган ҳафтада иштирок этган тадбир ва воқеалар ҳақида қўшимча ахборот берди ва бу ҳафтанинг иш мундарижасини маълум қилди:
Унга кўра, бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти ҳамда “1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда. 9 сентябр куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади.
Тасодифий хабарлар
Ҳинд океанида миллион йиллик китлар қабристони топилди
Навоийда эскалатордан йиқилган 3 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашилмоқда
Олмазорда «Matiz» ёниб кетди
Ифторлик вақтидаги оммавий муштлашув сабаби очиқланиб, жиноий иши қўзғатилди
Сўкиниб видео тарқатган ўқувчи қизларнинг шахси аниқланди