"Россия" махсус ҳаво бўлинмасининг самолёти ҳозир Афғонистон томон йўл олмоқда, деб хабар беради «Военный осведомитель» телеграм канали.
Канал маълумотларига кўра, Тu-204 Москванинг Внуково аэропортидан ҳавога кўтарилган. Тахминларга кўра, у Россия элчихонаси ходимларини эвакуация қилиш учун Кобулга юборилган бўлиши мумкин, аммо ҳозирча бу версия тасдиқланмаган.
Бу орада Путиннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Толибон раҳбарлари Россия ва бошқа давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари хавфсизлигини кафолатлаганини айтди. Унга кўра, россиялик дипломатларни мамлакатдан олиб чиқиш ҳозирча режалаштирилмаган.
Тасодифий хабарлар
Тезкор огоҳлантириш! 9 та вилоятга сел келиши мумкин
Тошкентда "Жанубий Корея операцияси" фош бўлди
Uzauto Motors етказиб берилмаган Captiva 5 учун харидорларга компенсация тўлайди
Бизда босим йўқ – Элдор Шомуродов
Косонда мажбурий меҳнатга йўл қўйган бош шифокор жазоланди