Ўзбекистонда кутилаётган аномал иссиқ ҳаво сабабли боғчалар вақтинча ёпилиши мумкин. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова маълум қилди.
Унинг билдиришича, вазирлик мазкур масала юзасидан ҳокимликлар, Санепидқўмита ва “Ўзгидромет” агентлиги билан мулоқот олиб борган. Ҳокимликлар шароитдан келиб чиқиб, тегишли чоралар кўриши белгиланган.
Қайд этилишича, кун жуда исиб кетганда боғчаларни вақтинча ёпиш кўзда тутилган. Ҳар бир ҳудудий бўлимлар ўз шароитини ўрганиб чиқади. Кейин шунга қараб қарор қабул қилинади. Агар қайсидир ҳудудда боғчалар ёпилса, бу ҳақда эълон берилади.
Тасодифий хабарлар
Сурия бутун дунёдан ёрдам сўради
Россия вакцинасига хорижлик олимлар шубҳа билан қараяпти
Роналдунинг ўғли “Реал” академиясида машғулот ўтказди
Пандемия бойлар ва камбағалларга қандай таъсир қилди?
Наманганда давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатган шахс озодликдан маҳрум қилинди