Тошкентда бир неча нафар ҳайдовчини ўлдириб, жасадларни сувга ташлаб юборган қотил орадан 7 йил ўтиб ушланди ва энг узоқ муддатга қамалди.
Нурматжон Мамадалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “и, п, р” бандлари, 164-моддаси 2-қисмининг “б, в” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айблов эълон қилинди.
Мамадалиев Нурматжон Расулович, 1985 йил 20 март куни Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида туғилган оилали, 3 нафар фарзанди бор, Ўзбекистон тумани, “Катта-тагоп” маҳалласи, 43-уйда яшаган.
Мамадалиев Нурматжон Расулович жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, ўзгалар мол-мулкини талон-торож қилиш туркумига кирувчи, босқинчилик жиноятларини қуйидаги вақт, усул ва ҳолатларда қасддан содир этган.
У ўзининг таниши Эсоналиев Саиджон Ғаниевич билан 2011 йилнинг 22 апрель куни тахминан, соат 23:30 да Тошкент шаҳри, Паркент кўчасида гўёки йўловчилар каби Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, “Уста Олим” кўчаси, 68а-уйда яшовчи 1988 йилда туғилган Турабов Илхом Ислом ўғлининг бошқарувидаги “Матиз” русумли, давлат рақами “01 U 247 FA” бўлган автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчи И.Турабовни қасддан ўлдириш ва автомашинасини қўлга киритиш мақсадида автомашинасига ўтириб, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиобод ҚФЙ., А.А.Серикбаев кўчаси, 61 ва 63-уйлар оралиғига олиб бориб, у жиноий шериги Н.Мамадалиев билан босқинчилик ва таъмагирлик ниятида у тўқ рангли синтетик матодан ишланган арқонни Н.Мамадалиевга бериб, у эса ҳайдовчи ёнидаги йўловчи ўриндиққа ўтириб автомашинанинг ҳайдовчи орқасидаги орқа ўриндиққа, Н.Мамадалиев эса ҳайдовчи ёнидаги йўловчи ўриндиққа ўтириб, у И.Турабовнинг орқа томонидан синтетик арқонни бўйнига солиб, бўғиб, у эса И.Турабовнинг қўлларини ушлаб, ўзини ҳимоя қилишга имкон яратмасдан уни қасддан ўлдиришган .
Шундан сўнг, И.Турабовнинг ёнида бўлган 50 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ва унинг “Матиз” русумли давлат рақами “01 U 247 FA” бўлган автомашинанинг давлат рақами босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, содир этилган ўта оғир жиноятни яшириш мақсадида И.Турабовнинг мурдасини “Тошкент-Охангарон-Ангрен” автомобиль йўлининг Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошканал” номли каналга ташлаб юбориб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Эсоналиев Саиджон Ғаниевич билан у, 2013 йил 5 дан 6 февраль кунига ўтар кечаси тахминан тунги соат 01:00 да Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги Қўйлиқ-5 мавзеси ҳудудида, гўёки йўловчилар каби Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Биродарлик-4” даҳаси, 7-уй, 1-хонадонда яшовчи 1984 йилда туғилган Болтабоев Шерили Анварович бошқарувидаги “Нексия-1” русумли, давлат рақами “10 Н 560 GA” бўлган автомашинани тўхтатишиб, ҳайдовчи Ш.Болтабоевни қасддан ўлдириш ва автомашинасини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Ш.Болтабоевнинг автомашинасига ўтириб, Юқоричирчиқ тумани, Бордонкўл м.ф.й. Эътироф кўчасига бориб, у ва жиноий шериги Н.Мамадалиев билан босқинчилик ва тамагирлик ниятида тўк кўк рангли синтетик матодан ишланган арқонни С.Эсоналиевга бериб, у автомашинанинг ҳайдовчи ёнидаги ўриндиққа ўтириб, С.Мамадалиев эса ҳайдовчи орқа ўриндиғига ўтириб Ш.Болтабоевнинг орқа томонидан синтетик арқонни бўйнига солиб, уни бўғиб, у эса Ш.Болтабоевнинг қўлларини ушлаб, ўзини ҳимоя қилишга имкон яратмасдан уни қасддан ўлдиришган.
Шундан сўнг, Ш.Болтабоевда бўлган “Нокиа-5610” ва олтин рангли “Нокиа-6700” русумли уяли телефон аппаратлари ва давлат рақами “10 Н 560 GA” бўлган “Нексия-1” русумли автомашинасини, босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, содир этилган ўта оғир жиноятни яшириш мақсадида Ш.Болтабоевнинг мурдасини Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик қ.ф.й. ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорасув” номли каналга ташлаб юбориб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мамадалиев Нурматжон Расулович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “и, п, р” бандлари ва 164-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда суд томонидан айбли деб топилди ва унга нисбатан узил-кесил ўташлик учун, узоқ муддатли 24 (йигирма тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Мамадалиев Нурматжон Расуловични Россия Федерацияси давлатидан Ўзбекистон Республикасига этап қилиб олиб келинганлиги учун кетган пуллар, яъни 22 млн.351 минг 75 сўм 10 тийин моддий зарар Н.Мамадалиевдан давлат фойдасига ундирилиши белгиланди.
Тасодифий хабарлар
“Тошкент-Водий” йўлининг 6 та жойида тош-тупроқ ўпирилиб тушди
“Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли «Nexia» портлаб кетди
Саудия Арабистони бутун дунёга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди
Наманганда тадбиркорга дўкон қуриши учун ер ажратиб бериш эвазига 700 доллар пора сўраган маҳалла раиси қўлга олинди
Президентнинг янги фармони: кўп пиёда юрганга кўп пул тўланади