"Толибон" вакиллари Aфғонистон ҳокимият тепасига келгандан кейин давлатнинг сиёсий тузилиши қандай бўлишини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Забиулла Мужоҳид РИA Новости билан суҳбатда гапирди.
Унга кўра, "Толибон" халқ вакилларидан иборат кенгаш орқали Ислом ҳукуматини ташкил қилади.
Мужоҳид ҳокимиятни ташкил қилишнинг айнан шундай шакли зарурлигини сайлов механизмининг номукаммаллиги ва уларнинг хавфи билан изоҳлади. "Aфғонистонда бир неча бор сайловлар бўлиб ўтган ва ҳар сафар улар устидан чуқур зиддиятлар бўлган", деди у. Ҳаракат вакили сайловлар туфайли мамлакатда можаролар ва миллатлараро низо бошланиб, бу давлатнинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид солганини қўшимча қилди.
Гуруҳ аъзоси кенгашга халқ вакиллари қандай сайланишига аниқлик киритмади.
Aввалроқ Мужоҳид бу ҳаракат Aфғонистон чегараларининг 90 фоизини эгаллаб олгани ва ушлаб туришини айтганди. Эрон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар тўлиқ назорат остида.
Тасодифий хабарлар
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди
Россияда қулликда сақланган ўзбекистонлик аёллар иши Европа судида кўрилади
Оиладаги зўравонлик — уни олдини олиш муҳим
Нур-Султонда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади
Саккиз ёшли бола отасининг машинасини ўғринча ҳайдаб чиқиб, тезликни 180 га чиқарди...