17 октябрь Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйидан Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кун давомида, Фарғона водийси вилоятларида эса кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 20-25 даражадан ошмайди.
Эртага, 18 октябрь куни Туркманистондан булутларнинг кейинги қисми кириб келишида жанубий марказий ва шарқий туманларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даражагача пасаяди, кундузи 15-20 даража бўлади.
19 октябрь куни республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-8 даражагача илиқ, шимолда баъзи жойларда 0-2 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даражагача пасаяди.
20-21 октябрь кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ҳаво ҳарорати минимал даражага етади ва 3-5 даража илиқ атрофида бўлади, қуёш нурлари иситиши натижасида кундуз кунлари 17-22 даражагача кўтарилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароси Ҳиндистонда теракт уюштирмоқчи бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ янги боғча ташкил этилиб, боғча ходимларини ойлик маошлари оширилади
Ўзбекистон ОТБдан яна 200 млн доллар кредит олади
НАМАНГАНЛИК ТАНИҚЛИ ШОИРАНИНГ КИТОБИ ОЗАРБАЙЖОНДА ЧОП ЭТИЛДИ
Мактабларда ўқиш қай шаклда бўлиши маълум қилинди