2021 йил 23 июнь куни соат 17:10да Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Соҳилобод” МФЙ, Ниязбоев кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига бошқарманинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:36да етиб борган. Ёнғин соат 17:38да ўраб олинган ва соат 17:54да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса натижасида уйнинг 30 кв.м. майдонида шифт, том ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Шунингдек, ёнғин оқибатида уй эгасининг ўғли ҳалок бўлган.
Бирламчи маълумотга кўра ёнғин келиб чиқишига маиший пропан газ баллонидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада ниқоб тақмаган қоидабузарларни камера орқали аниқлаш бошланади
Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси узоқ умр кўряпти?
У ДУНЁДАН “ҚАЙТИБ КЕЛГАН” ЙЎЛДОШЕВ ёки “Озодлик” нинг навбатдаги найранглари ҳақида (ВИДЕО)
Kollej binolarida endi maktab o‘quvchilari o‘qiydi
Наманганда 6 нафар бемор коронавирусни кимдан қандай қилиб юқтирганини билмайди