Автопилотда ишлайдиган “Tesla” электромобили илк бор жиддий автоҳалокатга учраб, иккита одамнинг ўлимига сабабчи бўлди.
Маъшум воқеа Лос-Анжелесда содир бўлди. “Model S” рулидаги 27 ёшли киши трассадан чиқиб кетаётиб “Honda Civic” машинасига урилган. Суд ишида автомобил ишлаб чиқарувчи компанияга айблов қўйилмоқда, чунки ўзи бошқарувчи тизим тўлиқ шакллантирилмай туриб фойдаланишга рухсат берилган.
Экспертларнинг маълум қилишларича, ҳозирда ҳеч бир ўзини ўзи бошқарадиган автомобилга нисбатан ишонч тўлиқ оқланмаган. Ҳар бир транспорт воситаси ҳайдовчидан билим, масъулият ва албатта бошқарувни талаб этгани маъқул.
Тасодифий хабарлар
Маданият вазирлиги: Авазбек Олимов маданиятсизлик қилгани учун узр сўради
Равшан Эрматов Наманганда (фото)
Украинага яна шиддатли ракета ҳужуми бўладими? Сўз Путинга
Турмуш қуриш саратон хавфини камайтиради – тадқиқот
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери коронавирусга чалинганлар 150 000 дан ошди