Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова созанда Иброҳим Ҳакимов билан 1996 йил расман ажрашган. Уларнинг фарзанди Нилуфар Усмонова у пайтда анча улғайиб қолганди, деб ёзади Дарё.
— Болаликдан тўкис оилага муҳтожлик сезиб яшаганман. Раъно холам ва бувим раҳматли меҳрибон бўлишса-да, барибир фарзанд учун ота-онанинг ўрни бўлакча бўлади. Шу боисдан балки оилапарвар ижодкор бўлишга, қомат ёки карьерани баҳона қилмай фарзандлар сонини орттиришга ҳаракат қилгандирман. Отамнинг ўз оиласи, онамнинг севимли турмуш ўртоғи бор. Иккисининг ҳам қарорини ҳурмат қиламан. Нима бўлган тақдир-да ҳам улар ота-онам бўлиб қолаверади. Мен ҳам турмушдан ажрашганман, бунинг қанчалар қийин эканини биламан. Ўғлим Саидаъзамхоннинг отаси раҳматли Новзода мен билан яшашни истамаган. Чунки у бешта қиз боланинг ичида ўсган ёлғиз эрка ўғил эди. Онаси ҳам худди аямдек чўрткесар аёл эди. Яшашни истамайсанми, ажраш деган. Оиламда нотинчлик бўлаётган пайтда онам «Сени истамаётган инсонга интилиб қадрингни тушурма, демак, тақдир эмас экан», деган. Нима бўлган тақдирда ҳам ақлли ўғлим учун у инсондан миннатдорман, — дейди хонанда Нилуфар Усмонова.
Тасодифий хабарлар
Катта Наманган каналида чўкаётган аёл қутқариб қолинди
Тўқаев Қозоғистон фожиасида кимларни айбламоқда?
Фазогир Солижон Шарипов: «Ўзга сайёраларда ҳаёт бор…» (интервью-монолог)
Алиев қуролли тўқнашув бўйича мурожаат билан чиқди
2007 йилда қотилликка қўл урган шахсга 14 йил ўтиб суд ҳукми ўқилди