Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида жорий йилнинг 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташриф буюрган эди.
Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш ташаббуси ҳам ана шу ташриф маҳсули бўлиб, ушбу масаланинг ижобий ҳал этилиши ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб тасдиқланадиган маҳаллий дастурларни тўлиқ рўёбга чиқаришнинг муҳим омилларидан бўлади.
Наманган шаҳри 1926 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда унинг аҳолиси 640,1 минг нафарни, умумий ер майдони 18 минг гектарни ташкил қилмоқда.
Қайд этиш лозимки, 2019 йилда вилоятнинг Чортоқ ва Наманган туманларидан 57 минг нафар аҳоли истиқомат қилувчи 6,3 минг гектар ер майдонлари Наманган шаҳри таркибига қўшилиши натижасида ушбу ҳудудда яшовчи аҳолининг шаҳар марказига қатновида турли муаммолар юзага келди.
2020 йилда Наманган шаҳри таркибида 4,9 минг гектар ер майдони ҳамда 151 минг нафар аҳолини ўз ичига олувчи Давлатобод тумани ташкил этилди.
Натижада, Давлатобод туманида бугунги кунда урбанизация жараёни жадаллашиб, янги инфратузилма объектлари барпо этилмоқда ва аҳолига хизмат кўрсатиш тизими янада ривожланишига хизмат қилмоқда.
Муҳокама қилинаётган Сенат Қарори лойиҳасига кўра Янгидан ташкил этиладиган туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та умумтаълим мактаби, 40 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси ва 12 та касалхона ўтказилмоқда.
Янги Наманган туманининг саноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш мақсадида истиқболда 16 та саноат корхоналари ва 4 та кичик саноат зоналари фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
O‘qituvchilar endi hujjatlardan faqat sinf jurnalini to‘ldiradi
Президентлар саммитдан аввал жума намозини адо этади – ОАВ
Ўзим ҳам уйсизлик азобини ҳис қилганман – Шавкат Мирзиёев
“Ўзтемирйўлназорат” бошлиғи вафот этди