Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш юзасидан амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Вилоят прокурори Жаҳонгир Жўраевич Хатамов томонидан Норин тумани, 2-сектори ҳудудида ўтказилган навбатдаги қабул ҳам бу борадаги тадбирларнинг амалий давоми бўлди.

Аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулда 20 нафарга яқин фуқароларга ишга жойлаштириш, кредит ажратиш, электр устунларни алмаштириш, газ балон олиш, қурилиш ва шу каби бошқа масалалар юзасидан қабул қилинган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси вилоят прокурори томонидан назоратга олинди.
Мисол учун, тумандаги “Тўлқин” МФЙда яшовчи фуқаро Қ. А. Мамадалиевнинг қорамол олиш учун кредит ажратиб берилишининг чоралари кўрилди.

Эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш секторлар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят прокурори Ж.Ж.Хатамов Норин тумани ҳокими ва прокурори билан биргаликда “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларда яшовчи 20 нафар ёшлар билан суҳбатлашиб уларни муаммоларини ҳал этилишининг зарур чоралари кўрилди.

Мисол учун, тумандаги "Қўшариқ" МФЙ да яшовчи фуқаро А. Р. Комилжонованинг ишга жойлаштириш масаласида қилган мурожаати юзасидан маъсулларга зарур топшириқлар берилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
2 ёшли ўғлини 2500 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Самарқандлик 61 ёшли фуқаро бензин ташувчи машинани тўхтатиб, катта фожеанинг олдини олди
Konor Makgregor Nurmagomedov bilan revansh jangiga tayyorligini ma’lum qildi
Business Insider: Eng yaxshi smartfonlar reytingi
Шу ҳам аёлми?! 13 марта умрининг охиригача қамоқ жазосига ҳукм қилинган ваҳший ҳамшира