Жорий йилда 2022 йилга мўлжалланган стипендиялар танловига буюртмалар портфелини шакллантириш мақсадида республикадаги 140 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотларнинг Жамғарманинг хорижда таълим олиш дастурларига бўлган реал эҳтиёжи ўрганиб чиқилган.
Таълим дастурлари кесимида жами 2068 ўринга, жумладан бакалавриатга 253 ўрин, магистратурага 1259 ўрин ва докторантурага 556 ўринга эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган.
Мазкур эҳтиёжлардан келиб чиқиб, Васийлик кенгашининг 2021 йил 29 ноябрдаги 8-сон баёни билан хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2022 йилга мўлжалланган стипендиялар квотаси 420 ўрин этиб тасдиқланган.
Мазкур квоталар Жамғарма дастурлари кесимида қуйидаги кўринишда эълон қилинмоқда. Жумладан, бакалавриатга 120 ўрин, магистратурага 180 ўрин ва докторантурага 120 ўрин ажратилган. "Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2022 йил учун халқаро тан олинган рейтинг агентликлари томонидан ўрганилган дунёдаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасалар, ишлаб чиқариш, инновацион компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати Жамғарма расмий веб сайтида эълон қилинди.
Жамғарма Васийлик кенгашининг 2021 йил 27 декабрдаги 9-сон баёнига асосан Жамғарманинг 2022 йилги 1-стипендия танловини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Васийлик кенгаши томонидан номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш ва сарaлаш танловини ўтказиш муддатларини, саралаш танлови ўтказиш комиссияси таркиби ва унинг иш тартибини белгиланди.
Шу билан бирга, 2021 йил 21 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-57-сонли қарори 6-бандига мувофиқ 2020 йилдан бошлаб ҳар йили танлов асосида танлаб олинган 20 нафаргача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшларнинг илғор хорижий давлатларда, шу жумладан, онлайн курсларида таълим олишини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади.
Стипендияга номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш жорий йил
10 январдан 10 февралга қадар, саралаш танловини ўтказиш эса 10 февралдан 10 мартга қадар амалга оширилади ҳамда стипендия танловларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолияти ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ ва барча учун ягона тартибда иштирок этиш учун барча шароитлар яратилади. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш “Эл-юрт умиди” жамғармаси расмий веб-сайти орқали электрон шаклда ва онлайн режимида амалга ошириш чоралари кўрилди.
Жамғарма томонидан 2021 йилда ўтказилган танловлар натижаларига кўра жами 371 нафар номзодлар “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига уларнинг 303 нафари Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Бельгия, Латвия, АҚШ, Канада, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Россия, Белоруссия каби ривожланган давлатларнинг нуфузли университетларига таълим олиш учун юборилган.
2022-2026 йиллар давомида Жамғарма таълим дастурлари бўйича хорижга таълим олиш учун юбориладиган ёшлар ва мутахассислар сони йилдан-йилга оширилиб, 2021 йилдаги 350 нафар ўриндан 2026 йилга келиб 700 нафарга етказиш белгиланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент 2 амалдорга “ҳайфсан”, 3 тасига огоҳлантириш берди
Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзоси ушланди
Уйчи тумани мутасаддилари карантинда зиёфатда ўтиргани акс этган видео тарқалди. Лавҳада кўринган туман ҳокими ўринбосарига «ҳайфсан» берилди
Энди Ўзбекистонда 621 минг сўм топган одам камбағал эмас
Яна бир раҳбар пора билан қўлга тушди