Президент Фармони билан Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига, шунингдек, Улуғбек Азамов вазирнинг биринчи ўринбосари, Абдулазиз Аққулов, Авазжон Каримов ва Зариф Казаковлар эса вазир ўринбосарлари лавозимларига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5067, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Нодир Муротов лавозимидан озод этилди.
Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5068, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фахриддин Давруков Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Равшан Эрматов 2020 йилнинг февралида жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. У бир вақтнинг ўзида ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев аввалроқ ишдан олинганди.
Тасодифий хабарлар
"Таслим бўлиш вақти келди". Украина чидаб бўлмас кучга дуч келди
Рамазон айтиб келдик эшигингизга...
Audi eng kuchli SUV SQ8 dizelini taqdim etdi Audi eng kuchli SUV SQ8 dizelni taqdim etdi.
Қозоғистонга Марказий Осиёдаги энг қудратли суперкомпьютер олиб келинди
Намангандаги фохишахона фош этилди