Яккабоғда фуқаронинг машинасини ичида ёш бола бўлишига қарамай ҳайдаб кетган ЙПХ ходими лавозимидан озод этилди.
Жорий йил август ойида ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида ЙПХ ходими З.Ҳусанов фуқаролардан бирининг «Lacetti» машинасини ичида ёш бола бўлган ҳолда миниб кетиб қолгани тасвирланган видео тарқалганди. Кейинчалик маълум бўлишича, З.Ҳусанов машинани жарима майдончасига жойлаштириб, унинг ичида бўлган ёш болани жарима майдончаси қоровулига ташлаб кетган.
Ўшанда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳақида хабар берганди.
Маълум бўлишича, хизмат текшируви якунланган.
Ўтказилган хизмат текширувига кўра, Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Ҳусанов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармаган. У хизмат мобайнида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом» ҳамда ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузган.
Шу сабабли Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Ҳусанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қилинган.
Тасодифий хабарлар
Олимлар коронавирус яна неча йил хавф солишини айтишди
БАА эмланмаган фуқароларининг хорижга чиқишини тақиқлади
Нурмагомедовга Мэйвезер билан жанг учун 100 миллион доллар беришмоқчи
Шомуродовнинг трансфер шартлари очиқланди
Ўзбекистон Green Card ютиш бўйича дунёда кучли учликка кирди