Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Н.Х. ва А.А.лар пандемия даврида Россия Федерациясига кириш тақиқланганлигидан фойдаланиб, ушбу давлатга кетиш истагида бўлган икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга даволаниш учун сохта таклифнома асосида Россия Федерациясига чиқариб юбориш эвазига фирибгарлик йўли билан 1 000 АҚШ доллари ва 5,2 млн сўмни олиб, қалбаки ҳужжатларни берган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг "Aniq.uz"га хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди
Отабек Умаров: «Автоулов «тонировка»си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди. Ушбу масала кўриб чиқилмоқда»
Сув омборида сузган «Cobalt» ҳақида маълумот берилди
Илон Маск 2021 йилда тарихдаги барча америкаликлардан кўпроқ солиқ тўлашини маълум қилди
Наманган вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди