«Толибон» ҳаракати АҚШ ва Россияга тегишли бўлган ҳарбий вертолётларни қўлга киритишган. Бу ҳақда бир қатор хорижий манба маълум қилди ва толибонларнинг вертолёт минган видеолари интернетга жойлаштирилди.
Жангарилар нархи 6 млн. доллар АҚШнинг ўша машҳур «Қора қирғий» (Blackhawk) номли вертолётини ва Россиянинг Ми-17 русумли вертолётини ҳеч қандай жангсиз қўлга киритишган.
Толибонлар Қандаҳор узра Ми-17 вертолётларида учиб ўтишган ва ғалабани ўзига хос тарзда нишонлашган. АҚШ самолётлари эҳтиёт қисмлари етарли бўлмагани учун ҳозирча учолмаяпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, «Толибон» ҳаракати пойтахт Кобул шаҳрига кириб бўлган ва шаҳар ғарбидаги Кобул университетини босиб олган. Пойтахт туманларидан бирига ўз байроқларини илган.
Тасодифий хабарлар
Тезкор огоҳлантириш! 9 та вилоятга сел келиши мумкин
Аномал иссиқ туфайли поездлар тезлиги чекланади
Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди
Анор таъмли ичимлиги Қозоғистонда ҳам тақиқланиши мумкин
Европада тиббий ниқоб тақмаганларга катта жарима солинмоқда