2020 йил 6 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10362 (+78) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 16 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 62 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 7 нафар, жами 106 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 6628 (+106) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3697 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Тасодифий хабарлар
Коронавирусдан қутулиб бўлмайди. Унга ҳар биримиз чалинамиз — шифокор
Жиззахда ўқитувчи ЙПХ инспекторига пора таклиф қилди
Гўшт 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди
Бир ой олдин «ўлган» аёл ҳушига келди
COVID-19 бўйича нохуш хабарлар: 300 га яқин бемор аниқланди, бир киши вафот этди