Германияда 220 дан ортиқ йўловчиси бўлган Condor авиакомпаниясига тегишли рейс атиги 10 сониялик кечикиш сабабли Мюнхен аэропортига қўнишга рухсат ололмади. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Самолёт Пальма-де-Мальорка (Испания) – Мюнхен (Германия) йўналишида учиб, 00:30 дан олдин қўниши керак бўлган. Аммо ярим тунда қўниш тақиқланадиган вақт чегарасини 10 сонияга бузгани сабабли аэропорт унга қўнишга рухсат бермаган.
Германия шаҳрига яқинлашган ва аллақачон шассиларини очган самолёт учувчиси кутилмаган баёнот билан чиққан.
“Биз қўнишни тўхтатамиз. 10 сония кечикканимиз сабабли тунги қўниш рухсатимиз бекор қилинди”, деган у.
Шундан сўнг самолёт Бельгия чегарасига яқин жойлашган Хан аэропортига йўналтирилган. У ердан йўловчилар автобусда икки соатдан ортиқ йўл босиб, Франкфуртга олиб борилган ва Франкфуртдан яна Мюнхенга қайта учган.
“Атиги 10 сония туфайли мен 12 соатлик азобли сафарга тушиб қолдим. Бу ерда бюрократия соғлом фикрни енгди”, дейди фотожурналист Даниэль Шарингер.
Бавария Транспорт вазирлигига кўра, қўниш учун олдиндан рухсат берилган бўлса-да, кечикишдан кейин юборилган рухсатни узайтириш сўрови қабул қилинмаган, чунки у рейс ҳавода бўлган пайтда келиб тушган.
Маълумот учун, бу Германиядаги қатъий тунги авиация қоидалари фонида юз берган ҳолат бўлиб, Мюнхен аэропортида 00:30 дан кейин самолётлар қўниши тақиқланади. Олдиндан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Тасодифий хабарлар
Наманганда СЭОМ ходими 40 миллион сўм пора билан қўлга тушди
Путин Тожикистон Президентининг эътирозига қандай жавоб қилди?
Nexia уриб юборган 7 ёшли қизча ҳалок бўлди
“Манёвр” қилган Malibu жарима майдончасининг “тўридан” жой олди
“Ўзгидромет” 9 та вилоятда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирди