24 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан Ўзбекистондаги илк АЭС қурилишини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, телефон орқали бўлган суҳбат давомида атом энергетикаси, саноат ишлаб чиқариши ва транспорт соҳаларида амалга оширилаётган бир қатор йирик қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.
Хусусан, Ўзбекистонда Россия лойиҳаси асосида қурилаётган атом электр станцияси майдонида бетонлаш ишларини бошлаш маросими бўлиб ўтгани мамнуният билан қайд этилган. Шунингдек, жорий йилнинг 16 март куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилгани таъкидланган. Келтирилишича, мазкур корхона учун зарур ускуналар Россиянинг етакчи машинасозлик корхоналари томонидан етказиб берилган.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан, жумладан, Яқин Шарқдаги можаро ва Украина атрофидаги вазият бўйича ҳам батафсил фикр алмашган.
Суҳбат якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган.
Тасодифий хабарлар
Давлатободда коррупцион ҳолатларнинг сабаб ва омилларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда
Намангандаги Тўй азага айланиши ҳам мумкин эди.
Тошкент ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлди. Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди
Макка ва Мадинага олиб борадиган вокзалда кучли ёнғин содир бўлди
Энди тонировкани қўлда созлаш мумкин