Тошкент тумани ҳудудида “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террористик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ томонидан Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “КТЖ” террористик ташкилотининг яширин жамоати аъзолари, мазкур ташкилот ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди ва улар қўлга олинди.
Улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида турли диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган “Абдуллоҳ Зуфар” ва “Содиқ Самарқандий”нинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланишган.
Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келишган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилишган. Мазкур ҳолат юзасидан Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро террористик ташкилотга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 1995 й.т. “С.С.” Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Тасодифий хабарлар
Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинди. Вазир режадаги ишлар ҳақида маълумот берди
Тошкентда “Озарбайжон”, Бакуда эса “Ўзбекистон” боғи қурилади
Трамп даврида уруш тезроқ тугайди – Зеленский
14-ўлим! Коронавирусга чалинган самарқандлик эркак вафот этди
Ўзбекистон Шанхай адлия идора ва компаниялари билан юридик хизматлар кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади