Аввалроқ, UFC раҳбари Дана Уайт UFC’нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов билан музокаралари натижасини эълон қилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Дана Уайт ўз ваъдасида туриб, Ҳабибнинг катта спортга қайтиши бўйича қандай қарорга келганини маълум қилди. Унга кўра, россияликнинг қайтиши UFC-257 мусобақасига боғлиқ.
“Ҳабиб UFC`да нимага эришиши керак бўлган бўлса, барчасига эришиб бўлди. Бироқ Ҳабиб келаси ҳафта UFC-257 да октагонга кўтариладиган Конор-Поре ва Чендлер-Хукер жангини томоша қилишини, агар улар Ҳабибни нима биландир ҳайрон қолдира олишса, унда қайтишини маълум қилди.
Айнан улар Ҳабибни октагонга қайтишга мажбур қиладиган жангни ташкил этишлари лозим. Ўшанда Ҳабиб 30-жангини ўтказади”, деган Уайт.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов 2020 йил 24 октябрь куни Aбу-Дабидаги “Жанглар ороли”да америкалик Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, спортдаги фаолияти якунланганини эълон қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ОТМга ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди
Наманганда ўзаро жанжал оғир жароҳат билан якунланди
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди
Конституция – асосий қомусимиз
Наманганлик Аёл ИИБ ходимини погонини юлиб олди (видео)