Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлашини ва фуқаролардан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус пандемияси даврида аҳолига ажратилган моддий ёрдам пулларини тарқатилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани акс этган видео ва хабарлар борасида расмий баёнот эълон қилди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура томонидан мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланган ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилган.
Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қаътий чоралар кўрилиши таъминланади.
Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.
Мурожаат учун телефонлар:
Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007
Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007
Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007
Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007
Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007
Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007
Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007
Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007
Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007
Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007
Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007
Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007
Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007
Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлашини ва фуқаролардан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолган.
Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда жиноий тўданинг яна 10 нафар аъзолари ушланди — рўйхат
Наманганда ота 1 яшар ўғлини каналда чўктириб юборди. Нега?
Масжидларида Рамазон ойи ва Таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди
Фарғонада ҳалок бўлган директор ўринбосарлари: улар чиндан ҳам селекторга кетишаётганмиди?
Наманганда ёш йигит ва аёл уйни ўмариб кетди