Бугун Наманган давлат университети ректори Собитхон ТУРҒУНОВ вилоятда кўп кузатувчиси ва обрўсига эга «Namanganliklar.uz» расмий сайти ва телеграм канали раҳбари Музаффармирзо АБДУРАҲМОНОВ учун махсус қабул уюштирди. Унда проректорлар ҳам қатнашди.
Дастлаб ректор университетда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ишлар ва келгусидаги истиқболли режалари ҳақида маълумот берди. Сўнгра йил давомида «Namanganliklar.uz»да чиққан танқидий материалларга муносабат билдириб, масъулиятсиз ходимларга чора кўрилганига тўхталиб ўтди.
Сайт ва телеграм канал администратори ҳам эътиборли фикрлари билан батафсил ўртоқлашиб, мазкур таклиф учун миннатдорлигини, салбий тасаввурлари ижобийга ўзгараётганини айтди.
Икки томонлама очиқ мулоқот қизғин савол-жавобга бой ва самимий руҳда кечди. НамДУ ректори холис танқидни эътироф этишини, доимо очиқлик ва тезкорлик тарафдори эканлигини, олий таълим ривожи йўлида журналист ҳамда блогерларни яқин дўст, кўмакчи ҳисоблашини, ўзи ҳам бу соҳада маълум вақт фаолият юритганини, ОАВ ва ижтимоий тармоқларга муҳим кўзгу сифатида қарашини, улар билан ҳамкорликка тайёрлигини алоҳида таъкидлади.
Фурсатдан фойдаланиб, «Namanganliklar.uz» ҳар қандай вазиятда ҳам ўз позициясида қолишини маълум қилади. Фуқаролар мурожаати бўйича одамларни қийнаётган муаммоларни атрофлича ёритишда давом этади.
Тасодифий хабарлар
Наманганнинг янги ҳокими эскисини тўн кийдириб жўнатди (фото)
2020 йил 22 июль куни Наманган шахар "Истиқбол" электр таъминоти корхонаси ҳудудида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади
Миллиардер Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатди
Хушхабар! Ўзбекистонда яна 4 нафар бемор бутунлай тузалди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
Бразилия Россия билан атом сувости кемаси қуриши мумкин