2021 ва 2022 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши мос равишда 4,3 фоиз ва 4,5 фоизга етади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида айтилган.
Ҳисоботда таъкидланишича, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 0,6 фоизни ташкил этган.
Марказий Осиёда бу йил иқтисодий ўсиш 3 фоизгача кўтарилиши кутилмоқда, бунга хомашё нархи ва тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг мўътадил ошиши таъсир кўрсатади, сабаби минтақа Хитойнинг «Бир макон — бир йўл» ташаббусида фаоллашмоқда.
Банк мутахассислари вазиятда салбий ўзгаришлар хавфи «устун» эканини таъкидлаган. «Минтақадаги иқтисодий ўсишнинг истиқболлари сўнгги пайтларда баъзи мамлакатларда ижтимоий нотинчликка, шунингдек, геосиёсий зиддиятларнинг кучайиш хавфига сабаб бўлган COVID-19 билан касалланишнинг ортиши бўйича ноаниқликка эга. Европа ва Марказий Осиёда COVID-19 билан касалланишнинг кўпайиши чекловларнинг кучайишига ҳамда уй хўжаликлари ва компанияларнинг кескин реакциясига олиб келиши мумкин», дейилади ҳисоботда.
Жаҳон банки ҳисоботида таъкидлашича, жаҳон иқтисодиёти 2021 йилда 4 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу COVID-19 вакциналаридан фойдаланиш келгуси йил давомида кенг миқёсда давом этиши шароитида амалга ошади. Аммо, ижро этувчи органлар пандемияни тўхтатиш ва инвестициялар ошишига олиб келадиган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий чоралар кўрмаса, тикланиш жараёни суст кечади.
Эндигина ривожланган иқтисодиётларда бошланган тикланиш жараёни учинчи чоракда касалланиш даражасининг янги ўчоқлари пайдо бўлганидан кейин секинлашди, бу иқтисодий тикланиш секин ва қийин бўлишини англатади. 2020 йилда 3,6 фоизга қисқарганлиги прогноз қилинган АҚШ ЯИМ 2021 йилда 3,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Европадаги ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда 7,4 фоизга пасайганидан сўнг, 2021 йилда 3,6 фоизга ўсиши кутилмоқда. Ўтган йили 5,3 фоизга пасайиш кузатилган Японияда иқтисодий фаоллик 2021 йилда 2,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Шаклланаётган бозор ва ривожланаётган мамлакатларнинг, шу жумладан Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти, 2020 йилда 2,6 фоизга қисқаргандан сўнг, 2021 йилда 5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Ўтган йили 2 фоиз ўсган Хитой иқтисодиёти бу йил 7,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Хитойни ҳисобга олмаганда, шаклланаётган бозор ва ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсиши 2020 йилда 5 фоизга қисқаргандан сўнг, 2021 йилда 3,4 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда. Кам даромадли мамлакатларда иқтисодий фаоллик 2021 йилда 3,3 фоизга ўсиши прогноз қилинган, 2020 йилда бу кўрсаткич 0,9 фоизга пасайган.
Тасодифий хабарлар
Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи камайтирилди
Шавкат Мирзиёев февралда Россияга боради
Ўзбекистонда беморларнинг деярли тенг ярими тузалди
Тасодифий ва қасддан ўқ отишларга қарши курашиш мақсадида ақлли тўппонча ишлаб чиқарилди
Шомуродовнинг трансфер баҳосидан уч баробар арзон жамоа. Ўзбекистон – Сингапур ўйини превьюси