Ижтимоий тармоқларда «Алишер Навоий» метро бекатида йўловчи бўш турган бекат темир йўлига сакраб тушиб, ётиб олгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ахборот берди.
Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» бекатида 28 декабрь куни соат 21:23 да 38 ёшли аёл ўзини яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида атайлаб поезд йўлига ётиб олган.
Қайд этилишича, мазкур бекатда хизмат олиб бораётган ИИВ, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси, Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси саф бўлими ходимлари Йўлдошев, катта сержант Жўраев ҳамда бекат навбатчиси томонидан дарҳол керакли чоралар кўрилиб, бекатга 34-сонли маршрут кириб келишининг олди олинган.
Улар фуқарони поезд йўлидан олиб чиқиб, ИИБ хонасида биринчи ёрдам кўрсатган.
Маълум бўлишича, пиёда бундан аввалроқ платформа четида тургани сабаб ходимлар томонидан огоҳлантирилган. Ходимлар томонидан йўловчининг шахсига аниқлик киритилган, бироқ ўта маст эканлиги сабабли у билан сифатли суриштирув ўтказишнинг имкони бўлмаган.
Сўнгра тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, 16-сонли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Навбатчи шифокор томонидан берилган ташхисда аёлда алкоголь мастлик ҳолати мавжудлиги ҳамда чап оёқ тизза соҳаси юмшоқ тўқималари лат егани маълум қилинган.
Ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент тиббиёт марказлари қурилишига оид лойиҳалар билан танишди
Қибрайда қулупнай майдони мажбурий бузилганини ҳокимлик тан олди. Ҳосил нега бундай увол қилингани ва бошқа саволлар очиқ қолди
Шифокорда коронавирус аниқлангани сабаб бутун бошли клиника ёпилди
Наманганда 23 ёшли келин эри томонидан калтаклаб ўлдирилди (ВИДЕО)
Ўзбекистонда 7 соат ичида 200дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Қурбонлар ҳам бор