FIFA президенти Жанни Инфантино Мексикадаги кескин вазият фонида 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларини мамлакатда ўтказиш масаласида хотиржам эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда FIFA раҳбари Колумбияда бўлиб ўтган тадбирда журналистларга айтиб ўтди.
“Вазият тинч, ҳозир ҳаммаси нормал. Умуман олганда, барчаси муаммосиз ўтиши керак”, дейди Инфантино.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 февраль куни “Халиско янги авлоди” гиёҳванд моддалар картели етакчиси Немесио Осегуэра Сервантеснинг (лақаби “Эль Менчо”) ўлдирилишидан сўнг Мексиканинг бир нечта ҳудудларида, жумладан, Гвадалахарада ҳам тартибсизликлар бошланган. Намойишчилар полицияга ҳужум қилган, автомобилларга ўт қўйилган ва дўконлар талон-торож қилинган. Расмийлар “қизил код” эълон қилиб, аҳолини уйда қолишга чақирган. Мамлакат аэропортларида 100 дан ортиқ рейс бекор қилинган.
Шу билан бирга, Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум мамлакатнинг аксарият ҳудудларида вазият барқарор эканини маълум қилмоқда.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача учта давлат АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мексикадаги учрашувлар Мехико, Монтеррей ва Гвадалахара шаҳарларида ташкил этилади.
Тасодифий хабарлар
1 октябрдан яна бир янгилик
Андижонда аёл эрини ўлдириш учун 50 минг АҚШ долларига киллер ёллади
Тошкент шаҳрида экспресс автобус йўналиши ташкил этилади
Умра зиёратини ташкил қилувчи фирмаларга айрим талаблар қўйилмоқда
«Кўзимни очсам, дўхтирхонадаман» – Наманганда 16 ёшли тиктокерни ток урди