Жорий йилнинг 23 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Тошкентда автобусда ёнғин чиқди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 14:50 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган З.С. 12-сонли автобус саройига тегишли бўлган, 01 159 FCA давлат рақам белгили, йўловчи ташувчи автобусни 47-йўналишда бошқариб кетаётган вақтида, автобуснинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шамол, ёмғир, қор... "Ўзгидромет" яқинлашиб келаётган об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида хабар берди
Шавкат Мирзиёев: Энди банклар “ўз аравасини ўзи тортиши” керак
Ўзбекистонда 7 килограммлик чақалоқ туғилди
Дунёда ким кўпроқ маош олади: аёллар ёки эркаклар?
Наманганда собиқ рафиқасини педагогика институти биноси олдида ўлдирган эркакка хукм ўқилди